понедельник, 20 августа 2018 г.

Қурбон ҳайити табриги


                                           Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм!
 Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд.
Ўз ҳузурида энг улуғ кунларни бизга байрам қилиб берган Роббимиз Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсин! Ушбу қутлуғ кунларни қандай ўтказишнинг таълимини берган Расули муҳтарамга дуруд ва салавотларимиз бўлсин!
Ассалому алайкум, муҳтарам дин қардошлар, азиз қадрдонлар! Сиз азиз мухлисларни ҳамда сиз орқали оила аъзоларингиз ва яқинларингизни ўзида ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этувчи байрамимиз Қурбон ҳайити билан чин қалбдан муборакбод этаман! Сизларга оилавий бахту саодат, сиҳат-саломатлик, дину дунё ишларингизда муваффақиятлар тилайман! Аллоҳ бутун Ислом оламига офият ва зафар берсин! Келаси шу ой, шу кунларга соғ-саломат, илму тақвода зиёдалик билан етиб боришимизни насиб айласин!
Яна бир бор барчаларингизни ўзим, оила аъзоларим, ташкилотимиз ходимлари номидан Қурбон ҳайити байрами ҳамда мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги билан муборакбод этаман! Ҳамиша омад ва тавфиқу ҳидоят Сизга ёр бўлсин!

воскресенье, 19 августа 2018 г.

Нима учун аввало намоз дейилган?!

Намоз – Қиёмат куни бандани биринчи ҳисоб китоб қилинадиган амали.
Намоз – фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради.
Намоз – агар вақтида ўқилса Аллоҳга энг маҳбуб амаллардан.
Намоз – мўминларга вақтида фарз қилинган.
Намоз – Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этаётган лаҳзада васият қилган нарса.
Намоз – дунё машаққатларидан роҳат.
Намоз – хатоларни ўчиради.
Намоз – банда билан Роббисини орасини боғлайди.
Намоз – тарк қилиниши мўминликдан чиқариб юборади.
Намозни – тарк қилган киши ҳалокатга боради.
Намозни – тарк қилган киши дўзахнинг сақар водийсидан жой олади.
Намозни – тарк қилган киши Аллоҳнинг кафиллигидан чиқади

Oyat al kursi

"Бисмилляхи-р-рахмани р-рахим. Аллаху ля иляха илля хВаль-хайуль-каййyум. Ляа та'хузуху синатyн Валяа наум Ляху маа фиссамаауяати Ва маа филь ардз. Ман заллазии яшфау 'индаху илля-а би-изних Йа'лямy маа байна айдийхим Вамаа хальфахум Валяйyхийтууна бишяй им мин 'ильмихии илляа би маа шааааа. Васи'я кyрсиййyху-с-самааВаати Валь ард Валяя удухуу хифзухумяа Ва хВаль'алиййyльазийм"

Қуръон ўқиш-ёдлаш услублари

Қуръон ёдламоқчи бўлган инсон биринчи навбатда зеҳни (ёдлаш қобилияти), ҳифзи (эсда сақлаб қолиши) ва кун тартиби (бир кунда қанча вақтни Қуръон ёдлашга ажрата олиши)га қараб, ўзига қулай режа тузиб олиши керак бўлади. Бунда кунлик вазифа, маълум бир кунларда ёдлаб ўтилган дарсларнинг такрори ва, албатта, йиллик режа бўлиши шарт. Агар талаба ўзига мос услубларни танлаб, унга оғишмай амал қилиб борса, бу унга Каломуллоҳни ёдлашдаги муваффақиятлар калити бўлиб хизмат қилади.
Қуръон ёдлаш усуллари, асосан, икки турга: арабий ва ажамийга бўлинади. Яъни араб тилида сўзлашадиганлар услуби ва бошқа тилда сўзлашадиганлар услуби.
Эътиборингизга Қуръон ёдлашнинг ажамий услубини тақдим этамиз.
Бу услуб, асосан, қаторлаб (қаторларга бўлиб) ёдлашдан иборат бўлса-да, кундалик вазифа ва режаларнинг кўриниши эътиборидан арабий услубдан тубдан фарқ қилади. Биз ўрганадиган ажамий услубда талабанинг ёдлаш қобилияти (зеҳни), эсда сақлаб қолиши, кунлик тартиби ва шу билан бирга, албатта, саноққа катта аҳамаият берилади.
Қуръон сураларини ёдлашга киришган талаба аввал арабий услубда, яъни суранинг биринчи оятини юз маротаба (бу саноқ талабанинг ёдлаш қобилиятига қараб кўп ёки кам бўлиши мумкин), иккинчи ва учинчи оятларини ҳам юз мартадан такрорлайди. Уч оят ёдлангач, уларни қўшиб, яна юз марта ўқийди. Шу услубда сурани охиригача ёдлаб чиқади. Сура ёд олингач, яна сурани бошидан охиригача юз маротаба такрорлайди.
Ёдлаш қобилияти ўртача бўлган талабанинг саноғи юз марта бўлиши тавсия қилинади. Агар ёд олувчи биринчи оятни ўн беш ёки йигирма маротаба ўқиб ёдласа, қолган оятларнинг ҳам саноғини шунга етказиши мақсадга мувофиқ.
Ёд олувчи катта ҳажмли сураларни ёдлашга келганда ҳар бир оятни юз маротаба эмас, балки ҳар бир уч қаторни юз марта ўқийди. “Бақара” сурасидан бошлаб ёдланганда эса беш қатордан белгиланади. Масалан, бир бетни беш қатордан уч қисмга бўлиб, уларнинг ҳар беш қаторини юз маротабадан такрорлайди. Агар шунда ҳам ўзлаштириш қийин кечиб, пухта ёдланмаса, у ҳолда бир бетни иккига бўлиб, ҳар иккисини ҳам юз мартадан ўқийди. Сўнг ўша бетни бошидан охиригача яна юз маротаба такрорлайди. Албатта, саноқ ёд олувчининг имконияти ва ёдлаш қобилиятига қараб белгиланади.
Бетни бошидан охиригача бўлмасдан ўқиш
Маълумки, баъзан ўқувчи оятни ёддан билса ҳам, уни кейинги оятга қўшиб ўқиёлмаслиги мумкин. Шу ҳолатни бартараф қилиш учун Қуръонни ёд олишга кўникма ҳосил қилган талаба бетни бошидан охиригача бўлмасдан ёдлаши мақсадга мувофиқ. Чунки оятларнинг ёд бўлиши учун керак бўлган маълум миқдордаги саноқ уларни қўшиб ёдлаганда ҳам лозим бўлади.
Порани жамлаб бориш
Ёд олувчи Қуръон ёдлаш баробарида уни такрорлаб туриши ҳам лозим бўлади. Бу эса ҳар бир пора тугаганда амалга оширилади. Яъни бир ёки икки бетдан ёдлаб порани тамомлаган талаба ўша порани тўрт қисмга бўлиб, беш бет (бир рубъ)дан такрор қилади. Беш бетдан такрор қилиб бўлгач, порани жамлаб устозга ўқиб беради. Бу услубдаги такрор ҳар бир пора тугаб, Қуръонни тўлиқ ёд олгунча давом этади.
Қуръони каримни бир марта ёд олгач, уни такрор қилиш ва жамлаш
Қуръон тўлиқ ёд олингач, унинг такрорига киришилади. Такрор талабанинг зеҳни ва эсда сақлаб қолиш қобилиятига қараб белгиланади. Талабанинг зеҳни қанчалик паст бўлмасин, такрор уч бетдан кам бўлмаслиги шарт. Кўпи эса бир порадир.
Ёд олувчи кунига бир порадан ўқиб бериш қувватига эга бўлганда ҳар куни бир поранинг саноғини ўттизтага етказиши талаб қилинади. Бу саноқ (яъни ҳар куни бир порани ўттизтадан ўқиш, бу ҳар куни Қуръонни хатм қилиш дегани) талабага қийинчилик туғдирмаслиги табиий ҳолдир. Сабаби, юқорида айтиб ўтилганидек, ёд олувчи Қуръонни ёдлаш жараёнида кунлик сабоғининг саноғини ўттиз порага етказиш кўникмасини ҳосил қилган бўлади




Абдульазизов Нуруллох 

Namoz o'qish tartibi

НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
Бир кунда беш вақт (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз ўқиш ҳар бир мусулмонга фарздир.
БОМДОД НАМОЗИ
Бомдод намози икки ракат суннат, икки ракат фарз — жами тўрт ракатдан иборат.
Бомдод намозининг икки ракат суннати қуйидагича ўқилади:
1. Аллоҳ ризолиги учун қибла томонга юзланиб, бугунги бом-дод намозининг икки ракат суннатини ўқиш-ни ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади (1, 2-расмлар).

2. «Аллооҳу акбар», деб ифтитоҳ такбири ай-тилади. Бу такбирда эркаклар қўллар кафтини қиблага қаратиб, бош бармоқларининг учини қулоқларининг юмшоқ жойига теккизишади (3-расм). Аёллар қўлларини елка баробарида кўтара-дилар (4-расм).
3. Қўллар боғланади. Эркаклар ўнг қўл каф-тини чап қўл устига қўйишади. Ўнг қўлнинг бош ва кичик бармоқлари билан чап қўл билагини ушлашади (5-расм).
Аёллар ўнг қўлни чап қўл устида тугиб, қўлла-рини кўкракка кўядилар (6-расм). Бу ҳол «қиём» дейилади. Қиёмда (тик турган ҳалда) сажда қи-линадиган жойга қараб, навбати билан, қуйидагилар (сано дуоси, фотиха сураси, кейин биронта зам сура) ўқилади.
САНО ДУОСИ
Субҳаанакаллооуҳумма ва биҳамдика ва табааро касмука ва таъаалаа жаддука ва лаа илааҳа ғойрук
Маъноси: «Аллоҳим! Сенинг номинг муборакдир. Шон шарафинг улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир».
ФОТИҲА СУРАСИ
Аъуузу биллааҳи минаш-шайтоонир-рожиийм. Бисмиллааҳир-роҳмаанир-роҳиийм. Алҳамду лиллааҳи роббил-ъааламиийн. Ар-роҳмаанир-роҳиийм. Маалики явмид-диийн. Иййаака наъбуду ва иййаака настаъиийн. Иҳдинас-сироо-тол-мустақиийм. Сироотоллазиийна ан-ъамта ъалайҳим ғойрил-мағдзууби ъалайҳим валадззооооллиийн
Мазмуни: Аллоҳнинг даргоҳидан қувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳига қочаман. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). Ҳамд оламлар рабби Аллоҳгаким, (У) меҳрибон, раҳмли ва ҳисоб-китоб куни (Қиёмат)нинг эгасидир. Сен-гагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз! Бизни шундай тўғри йўлга бошлагинки, (У) Сен инъом (ҳидоят) этганлар-нинг (Пайғамбарлар, сиддиқ ва шаҳидларнинг) йўлидир, ғазабга учраган (Мусо қавмидан итоатсизларининг) ва адашган (Исо қав-мининг «Аллоҳнинг фарзанди бор» дейдиган)ларнинг эмас!
Фотиҳа сурасидан сўнг бир зам (қўшимча) сура ўқилади.
Янги ўрганувчилар қуйидаги кичик суралардан бирини зам қилишса бўлади:
КАВСАР СУРАСИ
Иннааа аътойнаакал-кавсар. Фасолли лироббика ванҳар. Инна шааниаъка ҳувал-абтар.
Мазмуни:«(Эй Муҳаммад,) дарҳақиқат, Биз Сизга Кавсарни* бердик. Бас, Раббингиз учун намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг! Албатта, ғанимингизнинг ўзи (барча яхшиликлардан) маҳрумдир».
(Кавсар - жаннатдаги бир ажиб дарё ёки ҳовузнинг номи. Унинг суви асалдан тотли, қор ва сувдан оқ. Ундан ичган киши абадий чанқоқлик кўрмайди.)
ИХЛОС СУРАСИ
Қул ҳуваллооҳу аҳад. Аллооҳус-сомад. Лам ялид. Ва лам йуулад. Ва лам якуллаҳуу куфууван аҳад..
Мазмуни: (Эй Муҳаммад,) айтинг: «У — Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ беҳожат, (лекин) ҳожатбарордир. У туғмаган ва туғилмаган ҳам. Шунингдек, Унга тенг бирор зот йўқ-дир».
ФАЛАҚ СУРАСИ
Қул аъуузу бироббил-фалақ. Мин шар-ри маа холақ. Ва мин шарри ғоосиқин изаа вақоб. Ва мин шаррин-наффаасаати фил-ъуқод. Ва мин шарри ҳаасидин изаа ҳасад.
Маъноси: «(Эй Муҳаммад,) айтинг: "Па-ноҳ тилаб илтижо қилурман тонг Парвар-дигорига яратган нарсаси ёвузлгидан, тугунчага дам урувчи аёллар ёвузлигидан ҳамда ҳасадчининг ҳасади ёвузлигидан"».
АН-НОС СУРАСИ
Қул аъуузу бирробин-нааси мааликин-нааси илааҳин-нааси мин шаррил-васваасил-хоннаас. Аллазиий ювасвису фиий судуурин-нааси минал-жиннати ван-наас.
Маъноси: «(Эй Муҳаммад,) айтинг: "Паноҳ тилаб илтижо қилурман одамлар Парварди-горига, одамлар Подшоҳига, одамлар Илоҳига яширин васвасачи (шайтон) ёвузлигиданки, (у) одамларнинг дилларига васваса солур. (Узи) жинлар ва одамлардандир"».
4. Зам сура тугагач, «Аллооҳу акбар», деб руку қилинади. Эркаклар тирсаклари ва тиззаларини букмасдан, бармоқларини очган ҳолда, тиззаларини маҳкам чангаллаб эгиладилар (7-расм).
Аёллар эркакларга нис-батан озроқ эгиладилар. Тиззаларини бироз букадилар. Бармоқларини жам-лаб тиззаларини тутадилар. (8-расм).
Рукуда уч марта «Суб-ҳаана роббиял-ъазиийм» (Эй буюк Роббим, Сен барча нуқсонлардан поксан), дейилади.
5. Рукудан «Самиъал-лооҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ Уни ҳамд этган-ларни эшитгувчидир), деб қад кўтарилади, бу ҳолат «қавма» дейилади. Қавма ҳолида: «Роббанаа лакал- ҳамд» (Эй Роббимиз, ҳар турли ҳамд-санолар ёлғиз Сенгадир), дейилади (9,10-расмлар).
6. «Аллооҳу акбар» деб аввало тиззалар, кейин қўллар, сўнг пешона ва бурун ерга теккизилиб, сажда қилинади. Сажда қилинаётганда оёқ панжалари қиблага қаратилади, эркакларнинг тирсаклари ерга тегмайди (11-расм). Аёллар тирсакларини ерга қўядилар (12-расм). Саждада уч марта: «Субҳаана роббиял-аълаа» (Эй улуғ Роббим, Сен бутун нуқсон-лардан поксан), дейилади.
7. «Аллооҳу акбар» деб саждадан бош кўтарилади ва тиз чўккан ҳолда бироз ўтирилади, бу ҳолат «жалса» дейилади. Жалсада қўллар, бармоқлар ўз ҳолича тутилиб, сонга қўйилади. Бармоқ учлари тизза билан тенг бўлиши лозим (13,14-расмлар).
Эркаклар чап оёқлари устига ўтирадилар. Ўнг оёқ панжалари қиблага қаратилади (15-расм). Аёллар оёқларини ўнг тарафдан чиқариб ўтирадилар (16-расм).
8.«Аллооҳу акбар», деб иккинчи марта сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳаана роббиял-аълаа», дейилади
9. «Аллооҳу акбар» деб қиёмга (тикка) турилади.
10. Қиёмда «Бисмиллааҳир-роҳмаанир-роҳиийм»-дан бошлаб, Фотиҳа сураси, орқасидан бир зам сура ўқилади.
11. «Аллооҳу акбар», деб руку қилинади. Рукуда уч марта «Субҳаана роб-биял-ъазиийм», дейилади.
12. «Самиъаллооҳу ли-ман ҳамидаҳ», деб тик турилади, кетидан «Роббанаа лакал-ҳамд», дейилади.
13.«Аллооҳу акбар», деб саждага борилади. Саждада уч марта «Субҳаана роббиял-аълаа», дейилади.
14. «Аллооҳу акбар», деб саждадан бош кўтарилади ва бир оз ўтирилади.
15. «Аллооҳу акбар», деб иккинчи бор сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳаана роббиял-аълаа», дейилади
16. «Аллооҳу акбар», деб саждадан бош кўтари-либ қаъ-дада ўтирилади ва қуйидагилар ўқилади:
«АТТАҲИЙЯТ» ДУОСИ
Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солааваату ват-тоййибаат. Ас-салааму ъалайка айюҳан-набиййю ва роҳматуллооҳи ва барокаатуҳ. Ас-салааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадил-лааҳис-соолиҳиийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ.
Мазмуни: Мол, бадан, тил билан адо этила-диган бутун ибодатлар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти Сизга бўлсин. Сизга ва солиҳ қулларга Аллоҳнинг саломи бўлсин. Иқрорманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Ва яна иқрорманки, Муҳаммад, алайҳиссалом, Аллоҳнинг қули ва элчисидирлар.
САЛОВОТ
Аллооҳумма солли ъалаа Муҳаммадив-ва ъалаа аали Муҳаммад. Камаа соллайта ъалаа Иброоҳиима ва ъалаа аали Иброҳиим. Иннака ҳамиидум-мажиид.
Аллооҳумма баарик ъалаа Муҳаммадив-ва ъалаа аали Муҳаммад. Камаа баарокта ъалаа Иброҳиима ва ъалаа аали Иброҳиим. Иннака ҳамиидум-мажиид.

Мазмуни: Аллоҳим, Иброҳим ва унинг оиласига раҳмат этганинг каби, Муҳаммад ва ул зотнинг оиласига раҳмат айла, Сен ҳамду мақтовга лойиқ ва буюк Зотсан.
Аллоҳим, Иброҳим ва унинг оиласига баракотингни эҳсон этганинг каби Муҳаммад ва ул зотнинг оиласи устига ҳам баракотингни эҳсон айла. Сен ҳамду мақтовга лойиқ ва буюк Зотсан.
DUO
Роббанаа аатинаа фид-дунйаа ҳасанатав-ва фил-аахироти ҳасанатав-ва қинаа ъазаабан-наар.
Мазмуни: «Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин».
17. Аввал ўнг, кейин чап елкага қараб: «Ассалааму алайкум ва роҳматул-лооҳ» деб салом берилиб намоздан чиқилади.
Шу билан бомдод намозининг икки ракат суннати тугайди.
Бомдод намозининг икки ракат фарзи ҳам худди шу тартибда ўқилади. Фарқи — аввало, эркаклар ниятдан олдин (бошқа фарз намозлари олдидан ҳам) қуйидаги иқомат такбирини айтишади:
Аллооҳу акбар, Аллооҳу акбар,
Аллооҳу акбар, Аллооҳу акбар.
Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳ,
Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳ.
Ашҳаду анна Муҳаммадар-росуулуллооҳ,
Ашҳаду анна Муҳаммадар-росуулуллооҳ.
Ҳайя ъалас-солааҳ, ҳайя ъалас-солааҳsolah,
Ҳайя ъалал-фалааҳ, ҳайя ъалал-фалааҳ.
Қод қооматис-солааҳ, қод қооматис-солааҳ
Аллооҳу акбар, Аллооҳу акбар,
Лаа илааҳа иллаллооҳ.
Иқомат такбирининг лафзлари азонникига ўхшайди, фарқи — буниси тез айтилади.
Бомдод намозининг фарзига қуйидагича ният қилинади; «Аллоҳ ризолиги учун бомдод намозининг икки ракат фарзини ўз вақтида ўқишни ният қилдим».
Қолган қисми суннат билан бир хил давом этаверади.

Қурбон ҳайити табриги

                                           Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм!   Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акба...